– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас.
«Фотир» 18. Ҳеч бир юкли жон ўзганинг юкини кўтармас. Юки оғир жон ўз юкига (бошқани) чақирса-да, ундан ҳеч бир нарса кўтарилмас. Гарчи қариндош бўлса ҳам. Сен фақат Роббларидан ғойибона қўрқадиган ва намозни тўкис адо этганларни огоҳлантирурсан. Ким покланса, ўзи учун покланур. Қайтиш Аллоҳгадир.
Ҳар ким ўзи учун жавоб беради. Ҳар жон ўз қилмишига яраша мукофот ёки жазо олади. Биров учун биров жавоб бермайди. Бировнинг гуноҳи бировга юклатилмайди.
«Ҳеч бир юкли жон ўзганинг юкини кўтармас».
Ҳар кимнинг юки ўзига етади. Ўзиники туриб, бировнинг юкини кўтаришга йўл бўлсин.
("Тафсири Ҳилол" китобидан, “Фотир” сураси)
Валлоҳу аълам!