Ҳайз

21:57 / 07.09.2020 | Dilfuza | 462
Ассалому алайкум! Ашуро кунида ҳайз ҳолатида бўлганлигим сабабли рўза тута олмас эканман. Агар шу кунни ҳурмати рўза тутишни ният қилмасдан, хеч нарса еб ичмай юрсам ҳам савоб бўладими? Турмуш ўртоғим Ашуро кунида сафарда бўлишларини инобатга олиб, икки кун олдин Ашуро кунини барака ва савобини тилаб, бозорлик қилиб бердилар. Буниям ҳукми Ашуро кунида қилинган кенглик ҳисобланадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз ҳолатида оч қолишдан маъно йўқ. Рўза жоиз бўлмаганидан кейин шунга амал қилиш керак. Узр сабаб олдиндан тадбирини олиб кенглик қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!