Китоб дўстми

01:53 / 08.09.2020 | Шахиста Саидахмедова | 753
Ассалому алайкум! “Муфассал тажвид” китобингизни ўқиб чиқдим. Ундан олдин уйда тажвид илмини бир танишимдан ўрганган эдим. Мен китобингизни ўқиб айрим хатоларимни топдим ва тузатдим. Энди ёнимда қўшним устоздан ўрганмай китобдан ўрганса, китобни ўзига дўст қилса шайтонни дўст қилган бўлади деб айтди. Бу ҳақиқатми? Мен хатоларимдан шубҳаланиб юрганимда Аллоҳ инояти билан сизнинг китобингиздан баҳраманд бўлсам шайтонга дўстлашганим бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Илм олганда устоз ҳам тутиш керак, лекин бу дегани китоб ўқимаслик керак дегани эмас. Иккисини жамлаган яхши. У гап устозни тан олмай китоб билан кифояланадиганларга. Валлоҳу аълам!