Ассалому алайкум! Ёшим 26 да. Менда жигар циррози касаллиги бор. Шу касал туфайли 5 ойдан бери ҳайзим келмай қўйди. Баъзан қизиб кетаман. Гепатологнинг айтишича, менга гармонлар мумкин эмас экан. Агар ҳайз келмасдан тўхтаб қолса менга зарари борми? Гармонларсиз ҳам келтирса бўладми? Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Сизда гипогонадизм ҳолати намоён бўлмоқда. Бу циррознинг асорати сифатида юзага келган. Касалликдан даволансангиз дорисиз ҳам циклингиз тикланади. Аммо гормонал терапияни сизнинг ҳолатингизда қўллаб бўлмайди. Хавфсизи ҳижома қилдириш ва хельба ўсимлигини бир неча ой истеьмол қилиш. Репродуктив ёшда ҳайз циклининг тўхтаб қолиши соғлиқ учун зарарли, эстрогенлар етишмовчилиги суякларнинг мўртлашиши, юрак қон томирлари касалликлари, бепуштликка олиб келиши мумкин. Валлоҳу аълам!