Ассалому алайкум! Яқинда бир ажойиб воқеага гувоҳ бўлиб қайтдим. Фарғона вилояти Риштон туманида Барака мозор деган жой бор экан. Сафарда у ерда Ҳизр пиримни зиёрат қилгани киринглар, қўрғошин қуйдириб кетинг, бахт тиланг, омад тиланг, деб кўп одамлар ҳар хил рўмолча, тасбех, сув, туз, исириқ олиб дам солдиришимизни биздан сўрашди. Мени ҳайратга солган нарса бахт, омад аслида ёлғиз парвардигордан сўралиши керакмасми? Нега уни қандайдир тақинчоқ ёки қўрғошинга боғлиқ деб қаралиши керак?
– Ва алайкум ассалом! Бу бидъат ва ширк амаллар. Валлоҳу аълам!