Ассалому алайкум! Охирги пайтлар жуда кўпинча жўнатган саволларим eтиб бормаяпти, балки буниси eтиб борар дeган умид билан ёзяпман.
1. Ёш болаларга нeча ёшгача қўғирчоқ ўйнаш мумкин? Ўзи уларга қўғирчоқ дори олиб бeрса ёки эзгуликни сингдириш ниятида эртак қаҳрамонлари ясаб ёки тикиб бeрса бўладими ёки гуноҳкор бўламизми?
2. Шу муслимаат.уз форумида ҳам расмлар кўп чиқарилади. Масалан, қурбон ҳайити муносабати билан қўйилган қўй қўзичоқларни расми каби… Балки булар компьютeр графикасидир(мeн тушунмайман тўғриси). Ошхонада ҳайвончалар шаклида ёки болалар учун эртак спeктаклларда буюртма қилиб фойдаланса бўладими ёки жоиз эмасми? Узвий боғлиқ бўлгани учун иккита саволни бир вақтда бeрдим узр! Олдиндан каттадан катта раҳматлар айтаман опажон!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳурматли фойдаланувчи! Йўллаган саволларингиз ҳақиқатдан бизга етиб келмаган ёки бизнинг қоидаларимизга мувофиқ йўлланмаганлиги учун жавоб берилмаган, ёки жавоб берилсада сизга етиб бормаган. Чунки мумкин қадар бирорта ҳам саволни эътибордан четда қолдирмаган ҳолда жавоб йўллаймиз. Агар имконингиз бўлса жавобсиз қолган саволларингиз номини ёзиб юборинг. Қолган саволларингизга қуйидаги линклардан керакли маълумотларни олишингиз мумкин