Ассалому алайкум! Корейс тилини ўқитаман ва ҳозир онлайн орқали Кореядаги ўқувчимга бу тилни ўқитяпман, лекин у қиз чикен ( гриль, товук) ошхонасида ишлайдилар. Лекин Кореяда кўпи номусулмон бўлишгани учунми, товуқни ҳалол йўл билан сўйишмайди деб ўйлайман. У ўқувчим менга ойликни тўлаганда менга у пул ҳалол бўладими? Агар ҳаром бўлмаса у пулни энди нима қилай? Қарзим бор эди, шуни тўласам бўладими? Агар бу ҳам бўлмаса бу пул билан садақа эҳсон қилсам мен гуноҳга ботиб қолмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз дарс бериб топган пулингиз ҳалол. У бераётган пулини қандай топаётганининг таъсири йўқ сизнинг ойлигингизга. Валлоҳу аълам!