Ассалому алайкум! Одинахон опа мен бераетган саволларимга жавоб бераетганингизга жуда ҳам хурсандман. Аллоҳ рози бўлсин. Бувим оламдан ўтганларидан кейин фақат «Рамазон ойида ифторлик қилиб, насиб қилса Қурбон Ҳайитида қўй сўямиз деб келишган эдик». Бувим ўлганларига 3 ой ўтгандан кейин бувимни опа-сингиллари » Йил оши бериш керак шунда азамиз тугайди, кейин бемалол тўй бошлардик дейишди, адам йўқ бу бидъат иш экан» дедилар. Шунда ҳам ош беришимизга мажбур қилишди! Эркакларни ресторанга аёлларни уйга чакирдик. Холаларим уйга 3 ёки 4 гул (ғунча) обкелишди ва Қуръон ўқиб мозор бошига обориб қўйиб келишди. Бу иш бидъат эмасми? Ёки ҳадисларда келтирилганми? Ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! «Йил оши» ва унгача тўй қилмаслик бидъат. Мўмин кишига уч кундан ортиқ аза тутиш жоиз эмас. Ифтор бериб, тиловат қилиб бундан ҳосил бўлган савобни маййитнинг руҳига бағишлаш жоиз, шунингдек маййитнинг номидан жонлиқ сўйиш ҳам. Қабрга гул қўйиш шариатда йўқ. Аммо қабрга ҳўл новда ва райҳон қўйиш суннатдир. Валлоҳу аълам!.