Ассалому алайкум! Бизни оиламиз бошига оғир мусибат тушди. 2010-йилда ёлғиз ўғил укам 24 ёшида отдан йиқилиб тушиб вафот этди. Бу айрилиқдан ҳали ўзимизга келмай туриб 2012-йилда синглим ҳам туғиш жараёнида оламдан ўтди. Бундай жудоликлардан ўзларига келолмай дадажоним ҳам шу йил май ойида омонатини топширди. Бу ҳолатни кўриб ёши улуғ инсонлар “сизлар кўк ечар қилмадинглар шунинг учун бир кетин айрилишлар бўлябди” деб айтишябди. Маслаҳат беринглар нима қилай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Аллоҳ таоло бу мусибатларингизда гўзал сабр берсин. Барчаларини Ўз раҳматига олсин. Хойру халаф насиб қилсин. Мазкур тавсия қилинган иш шариатимизда йўқ. У ножоиз ишдир. Бу мусибатларни Аллоҳ таолонинг синови деб қабул қилиш керак. Ҳикмати Ўзига аён. Аллоҳдан сабр ва офият сўраб дуо қилиш керак. «Аллоҳумма ажурни фи мусибати вахлуфни хойрон минҳа» дуосини кўпроқ ўқишингларни тавсия қиламан. Албатта қийинчилик кетидан енгиллик келади, ин шаа Аллоҳ. Яхшиликни умид қилаверинглар. Ибодатларда мустаҳкам ва дуода бардавом бўлинглар. Валлоҳу аълам!.