Таҳорат қилинадими?

13:40 / 14.09.2020 | ... | 410
Ассалому алайкум! Таҳорати бор ёки йўқлиги эсидан чиқиб қолса, қайтадан таҳорат қилинадими ёки гумони қайси бирига (таҳорати бор ёки йўқлигига) кўпроқ мойил бўлишига қараладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аввал таҳорат олганини аниқ билиб, кейин кетиб кетмаганида гумон қилса, таҳорати борлигига ҳукм қилинади. Аммо олиб олмаганлигида гумон қилса, таҳорат олиши шарт бўлади. Валлоҳу аълам!