Фарз намози билан кифояланиш

02:24 / 19.09.2020 | Saida | 646
Ассалому алайкум! Ҳозир ҳомилам 7 ойликдан ошди. Баъзи сабабларга кўра кўп ҳаракат қилишим мумкин эмас. Аммо уй ишларини қилишга ҳаракат қилаябман. Келинман ҳадеб ётишга ҳижолат бўлаябман. Намоздан буткул узилиб қолмаслик учун ҳозирча фақат фарз намозни стулда ўтириб ўқисам бўладими? Лекин ўзимга нега уйдагиларни рози қилишга ҳаракат қилаябману намозни қисқартириб ўқишим керак дейман. Ичимдан шу нарса қийнаябти. Лекин умуман ўқимай қўйгандан кўра ҳозирча фақат фарз намози билан кифоялансам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Ишингизга Аллоҳ ривож берсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Енгилроқ ҳолатда тўлиқ ўқинг. Валлоҳу аълам!