Ассалому алайкум! Яқин кунларда кунлар совишни бошлайди. Таҳорат олганда оёғини ювмасдан олдин юз-қўлини артиб, сўнг пояфзалини ечиб, пайпоғини ечиб оёғини ювса жоизми? Бундай қилишликни сабаби, шамолламаслик ва ҳўл қўл билан пайпоқ ушламаслик.
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилса таҳорат дуруст бўлади. Аммо таҳорат орасига бошқа амал қўшмаслик суннатдир. Тарки суннат бўлади. Сиз айтгандек узрлик ҳолларда жоиз. Валлоҳу аълам!