Йиртилган вароқларни нима қилиш керак?

02:46 / 19.09.2020 | muhlisa | 541
Ассалому алайкум! Уйимда яроқсиз ҳолга келган суралар ёзилган вароқларни йиғиб қўйганман. Уларни ёқиб юборса бўладими? Ундай қилиб бўлмаса йиртилган вароқларни нима қилсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Яроқсиз бўлса ва ҳар ерларга тушиб қолиш эҳтимоли бўлса, ёқиш жоиз. Валлоҳу аълам!