Номаҳрамлар

02:42 / 19.09.2020 | Феруза | 559
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ишлари туфайли аёллар билан ҳам муомала қилишларига тўғри келади. Яъни телефон ёки мессенжер орқали баъзи масалалар ва ҳужжатлар тўғрисида маълумот алмашишади. Икки номаҳрам ёлғиз қолса уларнинг учинчиси шайтон бўлади деган гап телефонга ҳам тааллуқли эканини билдим. Бу ҳолатда қайдай йўл тутиш керак? Бу сўзлашувларда давом этиш турмуш ўртоғим ва ҳамкасабалари учун гуноҳми? “Излаш хизмати”дан бу мавзудаги саволни топа олмадим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу мавзуга жавоб берилган. Гуруҳларда ёзишиш керак. Икки киши ёзишганида ҳам ёлғиз қолиши керак эмас. Телефонда гаплашилганда фақат зарурий масалаларни чегарада туриб шариатга мувофиқ, фитна бўлмайдиган оҳангда гаплашиш лозим. Валлоҳу аълам!