Чимилдиқ маросими

16:53 / 18.09.2020 | Bintu Saliym | 971
Ассалому алайкум! Маълумки юртимизда тўй куни тонгда келиннинг уйига куёв ва унинг қариндошлари келганида қадимгилардан бизгача келган урф одат деб келин ва куёвни чимилдиққа олиб киришади ва урф одатларини бажаришади. Шундай қилиш жоизми? Демоқчиманки бу ишни қилсак бидъат амал бўлиб қолмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Динга зид эътиқодлар билан қилинадиган амаллар, уни  қилса бахтли бўлади, буни қилса турмуши ширин бўлади, деган мақсадда қилинадиган ишлар жоиз эмас, бидъатдир. Аммо шариатга зид бўлмаган урфларни қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!