Ота-она фарзандини сизлаши керакми?

16:09 / 20.09.2020 | Bekzod | 709
Ассалому алайкум! Динимизда фарзандини сизлаш жоизми ёки ихтиёрийми? Маърузалада Пайғамбаримиз С.А.В фарзандларини сизлаганликларини гувоҳи бўлдим. Бир илмли онахон охиратлари обод бўлсин, шу кишини олдиларида отам менга иш буюрган эдилар, шунда онахон “фарзандларингизни сизлаб гапиринг” деган эдилар. Мен ҳам фарзандимни ва яқин дўстимни сизлаб гапирсам бўладими ҳурмат юзасидан ёки узоқлашган кўринадими сизлаб мурожаат қилса?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Араб тилида сизлаш йўқ. Шунга кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кимнидир сизлаганлар деган гапни айтиш тўғри бўлмайди. Сизлаш бизда одобга далолатдир.  Валлоҳу аълам!