– Ва алайкум ассалом!
Зуҳо – чошгоҳ намози
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «مَنْ حَافَظَ عَلَى شُفْعَةِ الضُّحَى غُفِرَ لَهُ ذُنُوبُهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким чошгоҳ намозини муҳофаза (бардавом) қилса, унинг гуноҳлари, агар денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Бу намоз икки ракъатдан саккиз ракъатгача бўлади. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча тўрт ракъат ўқиганлар. Унинг вақти қуёш найза бўйи кўтарилгандан бошлаб, то заволга яқин қолгунчадир. Энг афзал вақти наҳорнинг тўртдан бири ўтганидан кейиндир. ("Кифоя" китобидан.)
Ҳар қайси сураларни зам қилиш жоиз.
Валлоҳу аълам!