Қайнона-қайнота розилиги

02:06 / 21.09.2020 | Хадича | 799
Ассалому алайкум! Турмушга чиққанман ва иш жойимда турмуш ўртоғимдан анчагина кўп ойлик маош оламан. Қайнона-қайнотамлар оддий яшайдиган одамлар. Мен улардан нарсаларимни қизғанмайман. Ўз ота-онам узоқ сафардалиги сабаб уларни машинасида юраман. Қайнона-кайнотамлар мени маошимдан доим умидвор юрадилар, ота-онамни машиналарини ишлатгилари келади (кўпинча ишлатишади ҳам), ота-онамга ўз маошимдан совға оберсам, қайнона-қайнотам хафа ва норози бўлиб қолишади. Мен улардан узоқроқда яшайман, суюкли келин бўлгим келади, ҳамма келинлар каби. Лекин ўз-ота-онамни мол-мулкини уларга ишлатишга бериб қўйиб уларга яхши кўрингим келмайди, ахир ҳамма ўзи ишлаб тер тўкиши керак. Шунақа масалаларда кўпинча муаммо чиқади уйимизда. Ўғилларига "хотинингни ва уни ота-онасини нарсаларига тегинма, ғурурли бўл" дейишни ўрнига, мендан ўпкалашади, қизғанади деб. Шу масалада қайнона-қайнотамни норози қилган, гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Уларни қандай рози қилишга ҳайронман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Исломда ҳадялашишга буюрилган. Ҳадялашиш учун ота-она ўрнида бўлган қайинота ва қайиноналар энг ҳақли одамлардир. Уларни хурсанд қилиб дуоларини олсангиз кам бўлмайсиз. Эрингизнинг розилигига ҳам эришган бўласиз. Келажакда ўзингизга ҳам шундай муносабатда бўладиган келинни истамайсизми? Валлоҳу аълам!