Таҳорат

18:18 / 20.09.2020 | Robiya | 734
Ассалому алайкум! Соҳиби узрлар ҳақидаги савол-жавобларни ўқиб чиқдим, аммо охиригача тушуна олмаяпман. Узр сўрайман. Буни аниқлаш учун шом вақти киргач, таҳорат олгандан сўнг, дарров шом намозининг 3 ракъатли фарзини 5 дақиқа давомида ўқиб тугатдим. Намоз ўқиш давомида суюқлик ажралганини сездим. (Агар яна тахорат олсам, худди шу сабаб билан 5-10 дақиқада таҳоратим бузилади). Бу намозни янгидан таҳорат олиб, қайтадан ўқишим керакми? Бундай ҳолатда агар пешин намозини ўқийдиган бўлсам, 4 ракъатли фарзга етиб улгурмасимдан, таҳоратим бузилади. Фарз учун алоҳида таҳорат олишим керакми? Ундан кейинги 2 ракъатли суннат учунчи?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз соҳиби узрсиз. Бир намоз маҳалига битта таҳорат кифоя. Валлоҳу аълам!