Ваннахонада "Бисмиллаҳ"ни айтиш

08:15 / 20.09.2020 | Robiya | 427
Ассалому алайкум! Ваннахонада таҳорат олаётганда ҳар бир аъзони ювишдан олдин "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм" деб овоз чиқариб айтиш мумкинми ёки дилдан ўтказиладими? Агар ҳожатхона алоҳида бўлса, ваннахонада Аллоҳнинг исмини овоз чиқариб зикр қилиш жоизми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат бошида бир марта айтилса кифоя. Таҳорат битта амалдир, басмалани майдаланмайди. Ҳожатхона алоҳида бўлса, таҳорат ерида айтиш жоиз.  Валлоҳу аълам!