Закот

20:18 / 21.09.2020 | Diyora Muratova | 462
Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг Расулуллоҳ с.а.в номли китобларида 187 бетида “Қай бир тилла токи кумуш соҳиби унинг ҳаққини адо этмас экан албатта Қиёмат куни қийноққа солинади” деган жойи бор экан. Мен қисқароқ ёздим. Ушбу саҳифани ўқигач биздаги тиллани хаққини қандай адо этиш кераклигини била олмаябмиз. Менда 30гр онамда бундан кўпроқ ҳажмда олтин бор. Ҳаққини қандай адо этайлик?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 85гр га етган тилло (кумуш ўлчови) дан закот чиқарилади. Шу миқдорга етгандагина. Валлоҳу аълам!