Ёрдам керакми?

21:40 / 12.03.2017 | Савол | 1619
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмларингизни бунданда зиёда қилсин. Узтозимиз Шайх Ҳазратларини Аллоҳ раҳматига олсин. Менинг саволим шундан иборатки, биз ва биздан кейинги келажак авлод учун Ҳазратимиз ҳақларида қандайдир китоб ёки бошқа қандайдир маълумотлар манбалари тайёрланаётган бўлса, бунда биз ғариблардан қандай хизматлар талаб қилинса хаммасига тайёрмиз. Бизлар қайсидир жабҳаларда Аллоҳ сабабчи қилган бўлса, Аллоҳ қодир қилганча мана шундай хайрли ишларга ҳиссаларимиз қўшилиб қолинса, ўзимизни озгина бўлса ҳам хотиржам ҳис қилган бўлардик. Биламизки, бизда Ҳазратимиз учун етиб борадиган савобли амалларнинг энг улуғи: у кишининг ёзиб қолдирган китобларини ўқиб, ўрганиб, амал қилсак, бундан улуғи ҳам йўқ. Аллоҳнинг розилигини истаб, келажакдаги авлодлар учун ҳам озгина ҳиссамизни қўшмоқчимиз ҳолос. Бу бўйича кимга ёки қаерга мурожаат қилишимизни аниқлаштириб беришларингизни сўраймиз
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Биз учун энг катта хизмат дуоингиз. Энг муҳтож бўлган нарсамиз, ишларимиз ривожи учун дуо. Саломат бўлинг