Дадамнинг ўринларига намоз ўқисам бўладими?

23:11 / 21.09.2020 | Asadbek | 489
Ассалому алайкум! Оиламизда мен, онам намоз ўқийдилар, дадам ўқимайдилар. Дадам учун мен намоз ўқисам қабул бўладими, яъни уларнинг ўзлари намоз ўқигунларича савоби тегадими, дадамга ўтадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Намоз шахсий ибодат бўлиб, уни ҳамма ўзи учун ўқиши керак. Бирининг номидан бошқаси ўқий олмайди. Валлоҳу аълам!