Ассалому алайкум!Бувимлар бидъат амалларга жуда катта эътибор берадилар. Менга ҳам уқтиришга ҳаракат қилдилар, масалан ҳафтанинг қайсидир кунлари кир ювиб бўлмайди, тушдан кейин тирноқ олиб бўлмайди, ва шу кабилар. Бу бари бидъатку десам, катталарга ҳеч қачон ақл ўргатмагин, ҳақ бўлсанг ҳам деб айтадилар. Мен уларга ётиғи билан, секин асталик билан тушунтиришга ҳаракати қилсам ҳам "Билмаганни Аллоҳ кечиради, бизга шундай ўргатишган" дейдилар. Умуман олганда яқинда намозга кирдилар, динимиздан унақа чуқур маълумотга эга эмаслар. Бордию мени ҳам бидъат ишга буюрсалар, бу ҳолатда қандай йўл тутишим керак? Уларга буни нотўғрилигини тушунтирайми ёки хўп деб индамасдан ўзим учун тўғри бўлганими? Қандай маслаҳат берасиз? Бу каби ҳолатлар ён атрофимдаги дугоналаримда ҳам жуда тез учраб туради.
– Ва алайкум ассалом! Вазият кўтарса бу каби ишлар жоиз эмаслигини айтиш керак. Кўтармаса, индамай турилади, вақтинча. Валлоҳу аълам!