Бошга масҳ тортиш

01:51 / 22.09.2020 | Zilola | 957
Ассалому алайкум! 1. Сочим узун, шунинг учун масҳни сочимни учигачам қиламанми ёки бош қисмини ўзига масҳ тортсам кифоя қиладими? 2. Намоз ўқиётганимда қироатим жудаям паст чиқмаяпти, пичирлаб ўқиганимда ҳам овозим бир оз баландроқ чиқаяпти. Ёнгинамда турган одамга бироз эшитилиши мумкин. Бундай қироат мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Масҳ бош қисмининг ўзига тортилади. Валлоҳу аълам!