Каффорот рўзаси

14:18 / 28.09.2020 | Dilrabo Mukhammadieva | 502
Ассалому алайкум! Ким рўзасини қасддан бузса 60 кун узлуксиз рўза тутиб бериши керак экан. Аёлларда 60 кун узлуксиз рўза тутиш имкони йўқ-ку. Ҳар ой узрли ҳолат бўлади. Қандай қилиб каффорот рўзасини тутиб бериш мумкин? Агар мискинларни қорнини тўйдиришга хам имкони бўлмаса, оилавий шароити оғир бўлса бундай холда нима қилсам бўлади? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур устоз! 2- саволим яна фарз рўза ҳақида: Балоғат ёшига етганимдан бошлаб рамазон ойида фарз рўза тутмаганлигим учун энди қазосини тутишни ният қилгандим. Турмуш ўртоғим жудаям озғинсан тутмайсан деб қатъий қаршилик қилябти, қазоларимни ҳисоблаб режа қилиб ёзган дафтаримни кўриб қолиб жанжал қилди, баҳслашиб қолдик. Лекин озғинлигимга қарамай очликка чидамлиман, соғлигим ҳам кўтаради, турмуш ўртоғимдан розилик сўрамасдан хам билдирмай уйда йўқ кунлари тутаверсам бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. https://savollar.muslimaat.uz/savol/10758