Болаларда нарсаларни оғзига солиш одати

06:06 / 19.09.2020 | Zilola | 652

Ассалому алайкум! Фарзандим 4 ёш, ўғил бола. Уйда бироз қайсарроқ, шу боис боғча опасидан боғчада ўзини қандай тутиши ҳақида сўраган эдим, фарзандимнинг боғчада эркин юришини, билимларни яхши ўзлаштириб, сабр билан сўзлаб беришини, болалар билан қувноқ ўйнаб, қайсарлик қилмаслигини, фақат бир нарсаларни, кийимларининг четларини оғзига солиб оладиган одати борлигини айтди. Маслаҳатингиз керак. Маслаҳатингиз учун олдиндан раҳмат! 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Боладаги турли янги одатларнинг пайдо бўлиши бола стрессда эканлигини билдиради. Масалан, ёлғиз эрка бола бўлган, кейин синглиси туғилиб эътибор кескин камайган бўлиши, боғча-мактаб ўзгариши каби ҳаётидаги кескин бурилишлар сабаб бўлиши мумкин. Урушиб бериш вазиятни кучайтиради. Шу сабабли, унга меҳр беришни кўпайтиринг. Валлоҳу аълам!