Ассалому алайкум! Мен бир Авто сервисда шогирдман, устамнинг ҳаракатларидан бироз шубҳам бор. Бирон бир машинанинг эгаси эҳтиёт қисмлар олиб берса, унинг ўрнига бошқа эски эҳтиёт қисм (запчаст) қўйиб юборади, кўп ёлғон гапиради, беҳаё сўзларни жуда кўп ишлатади, хар соҳада ўзини олим, деб билади. Мен шу ишларига шерик бўлиб қолмайманми? Бу Авто сервисда ишлашим жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Шубҳаларингизни текшириш керак. Ҳақ бўлиб чиқса, бошқа иш топинг. Валлоҳу аълам!