Ассалому алайкум! Сув ичаётганда ўтириб бисмиллаҳни айтиб ичиш суннат эканини биламан аммо турган ҳолатда бисмиллаҳни айтиб ичса бўладими? Гуноҳ, макруҳ бўлади деб эшитдим. Ёшлигимдан одат қилмаганман, бунга ҳўжайиним гуноҳ дедилар, 3 ёшли қизимга ўргатишимни этдилар мен шарт эмас деб тортишиб қолдим. Батафсил жавоб берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Сувни ўтириб ичиш суннатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар ва шунга тарғиб қилганлар. Ўтириб ичмаса, суннатни тарк қилган бўлади. Бу катта гуноҳ эмас. Аммо ўтириб ичишни бутунлай ташлаб қўйса, гуноҳ бўлади. Валлоҳу аълам!