Ассалому алайкум! Ёшим 25 да. Кўпчиликни унчалик ёқтирмайман. Ойижоним атрофингдаги одамларнинг оғирлигини, юкини тортиб оласан дейдилар. Ўзимга дам солиб юраман. Шунда ҳам жиянимни ўйнатсам инжиқ бўлиб қолади. Нима қилишим керак? Динда бу борада нима дейилган? Фолбинларга бормайман, ишонмайман. Сеҳр, зиён бор нарса. Маслаҳат беринг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Кўпчиликни ёқтирмаслик тўғри иш эмас. Зарар бериш ҳам, фойда бериш ҳам Аллоҳдан. Эрталаб, кечқурун ўқиб юриладиган зикр-дуоларни ўқиб юринг, айтганингиздек, ўзингизга дам солинг, Қуръон тиловатини кўпроқ эшитинг. Валлоҳу аълам