Ассалому алайкум! Мeни саволим киприк улаш ҳақида. Киприкни фақат ўз эрига чиройли кўриниш учун уласа бўладими? Ёки киприк улашга ҳам соч улаганнинг ҳукмими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Киприк улашнинг ҳаромлиги ворид бўлмаган. Шундай бўлсада бу ишни қилмаган маъқул. Чунки бунда йўқ нарсани бор қилиб кўрсатиш бор. Шунингдек, киприк уланган ҳолда таҳорат қилинса тагидаги асл киприкка сув ўтмайди. Киприк юзга тобе, таҳоратда юзни ювиш эса фарздир. Фарзсиз таҳорат таҳорат бўлмайди. Валлоҳу аълам!.