Ассалому алайкум! Устозлар сизлардан мен учун маслахат беришингизларни илтимос қилиб қолардим. Мен келин бўлиб тушганимга 2йил болди. Мен оилада кичкина келинман яни кенжаси. Биз тойдан кейин 20кундан кейин алохида болиб квартирага чиқиб кетик. Чиқишимизга сабаб эрим шахарда ишлайди шунинг мажбур болдик ижарага чиқишга. Сизларга савол беришимдан мақсад биз ҳали ёш оила ҳали фарзандимиз ҳам ёқ энди худо хохласа. Мени эрим оилада акаларига нисбатан яхшироқ пул топади. Бошқа акалар ҳам ҳаммаси олий малумотли лекин ойлиги нисбатан кам. Уйдаги акалар ҳаммаси эримни қолига қарайди пул сорашгани сорашган. Ака болиб ёрдам қилишни ўрнига уялмасдан оддий нарсага ҳам сорашади болмаса ҳаммаси ишлайди ойлик олади. Биз ҳам уй олишимиз керак ижарада туриш ҳам қийин. Битта қайтиб келган эримни опалари ҳам бор улар ҳам ижарада туриб ўқиш ўқийди уч йилдан бери кантрак толаймиз квартира пулини еб ичиш ҳаммаси бизни бойнимизда. Шу пайтгача ичимга ютдим майли акаларини ҳам опасини ҳам ризқини мени эримга берган деб. Лекин ҳамма нарсани меёри чегараси бор. Кредити ҳам уйини ремонти ҳам боларини формаси ҳам бизни бойнимизда. Гапиришни хохламагандим эримга ачинганимдан ишда қийналаётганини кориб ичиб ачиди бундай вазиятда қайнонамга гапирсам мен фосиқа аёл боб қолмайманми. Қайнонам ҳам тушинмайди сен ака укани ўртасини бузмоқчимисан деб мени нотўғри тушунади. Вохти келганда егим келган нарсани айтишга қийналаман эримни пулини тежашимиз керак деб. Хозир ҳомиладорман ишсизман уйда ўтираман эримни қолига қараб. Ишга чиқмоқчи эдим биринчи фарзандим ичимда нобуд болди икки йил деганда энди яна ҳомиладор болдим шунга авайлаяпман. Менга маслахат беринг эримни ўйлаб қайнона қайнотамга гапирсам ёмон келин боб қолмайманми. Лекин қачонгача, опа ҳам акалар ҳам жуда ўрганиб қолишган ҳаракат қилгиси кемайди. Қарз олиб босаям пул деса жонатади. Нима қилсам болади.
– Ва алайкум ассалом! Фосиқа ҳам, ёмон келин ҳам бўлмайсиз гапирсангиз, лекин гапирманг. Бу ишларга аралашмаганингиз маъқул. Буни эрингиз ўзи ҳал қилсин. Чунки ҳеч қачон бу гапни сиздан тўғри қабул қилишмайди. Сиз эрингизга секин эҳтиётлик билан бу нарсани тушинтириб боришингиз керак. Ҳақиқатда ҳамма ўзига ва ўз оиласига ўзи қарасин. Сизнинг эрингиз ота-онаси ва сизга, фарзандларига қараш билан кифоялансин. Ҳеч қаерда эркак киши соғлом ва ишли ака-укаларини, опа-сингилларини фарзандлари билан бирга таъминлаши керак, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!