Ассалому алайкум! Устоз Одинахон опа мен дунё иши (уй ишлари, ота онага хизмат фарзандлар тарбияси)га улгурсам, охират ишлари (фарз намозлари, таҳажжуд намозлари, араб тили ва Қуръони Карим)га улгурмаябман. Бирини қилсам бири қолиб кетябди. Бирдек ушлаб туролмаябман. Айниқса фарз намозларини бир ўқиб ўқимай қўйиш катта гуноҳ экан. Шуларни ўйлаб кўп қийналябман. Нима қилсам барчасига улгураман? Қандай йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Фарз намозларини биринчи ўринга қўйинг. Қазо намозларингиз бўлмаса, таҳажжудни ўқинг, камдан бошланг. Қуръонни ҳам камроқ, декин давомийлик билан ўқинг. Уй ишлари, ота-онага хизмат ҳам ибодат. Хайрли ишлар ибодат ҳисобланади. Энг муҳим ишларни аввал қилинг, ундан бўшасангиз, бошқаларини қўшиб борасиз. Энг хайрли амал кам бўлиб давом этадиганидир. Валлоҳу аълам!