Шундай қилса бўладими?

00:27 / 09.10.2020 | Фозилжон | 977
Ассалому алайкум! Аёл кишини ҳайзи тугаганидан сўнг таҳорат олиб жинсий алоқа қилса бўладими ёки ғусл қилиш шартми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Фотима бинт Абу Ҳубайш истиҳоза бўларди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради. Шунда у зот:

«Бу томир касаллигидир, ҳайз эмас. Ҳайз келганда намозни тарк эт, қачон тўхтаса, ғусл қилиб, намоз ўқийвер», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

(“Кифоя” китобидан )

Жунуб бўлган одам Аллоҳга қурбат нияти билан ғусл қилиши керак. Шунингдек, нифос ва ҳайздан тоза бўлган аёллар ҳам ғусл қилмоқлари лозим. Таҳоратни кетказадиган нопокликлар содир бўлганда эса таҳорат қилиниши зарур.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан )