Эрнинг розилигисиз бола туғиш

04:19 / 17.04.2017 | Савол | 1337
Ассалому алайкум! Қизимни бир ёшли фарзанди бор. Ҳозирда у яна 5-6 ҳафталик ҳомиладор, лекин ҳомиласи жойидан кўчиб тушиб қолиш хавфи бор дейишяпти. Куёвим эшитиб қизимга ҳомилани олдиришга мажбур қилмоқда. Эри норози бўлса ҳам қизим боласини туғишга ҳаққи борми, унга гуноҳ бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳомилага жон кирмаган бўлса, маслаҳат қилиб тушуриб юборишса бўлади, яъни эр шуни истаса, унга қулоқ солса, мумкин. Аммо жон кириб қолган бўлса, туғиш керак, эр ман қилса ҳам. Валлоҳу аълам!.