Ҳаром луқма

00:19 / 09.10.2020 | M | 580
Ассалому алайкум! Оилада ота топаётган пулига ҳаром аралашган бўлса ёки шубҳали бўлса, у инсон ҳаром ҳалолга унча эътибор қилмаса ва фарзандларига, аёлига ҳаром ёки шубҳа аралашган луқмани едирса, албатта бу ризқидаги баракани кетаказади, ҳаётига таъсир қилади, фарзандларига, уларнинг иймонига. Аммо унинг оиласи фарзандлари отаси олиб келган ризқдан ейдилар, фойдаланадилар, чунки бошқа иложи йўқ. Фарзандлар ва аёли ҳалол луқма ейишни истайди. Шунда шу инсоннинг аёли ва болалари қандай йўл тутса бўлади? Ҳаром луқма еган инсоннинг ибодатлари ва амаллари қабул бўлмайди деб эшитганман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошқа ҳалол луқма топиш имкони бўлмаса, керагини олиб ишлатади, эҳтиёждан ортиғини олмайди. Валлоҳу аълам!