Зикр

01:20 / 13.10.2020 | Oydin | 576
Ассалому алайкум! Зикр қилганимда хаёлим бошка нарсаларга кетиб қолаверади, Хаёлимни жам қилишга қийналаман. Шундай қилинган зикрим ўтадими? Савоби кам бўлиб қолмайдими? Кўчада юрганимда ҳам тасбеҳ олиб зикр қилиб юришим тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу иш то хаёл жамлангунича қилинаверади. Тўхтамаслик керак. Вақти келиб зикрни ҳис қилиш, зикр қилинаётган Зотни ҳис қилиш бошланади. Валлоҳу аълам!