Ассалому алайкум! Ёшим 32 да. Иккинчи турмушим. Турмуш ўртоғимни жуда яхши кўраман, лекин у инсон мен билан турмуш қуришдан аввал бир аёл билан учрашиб юрган. Биз турмуш қургандан кейин эрим мени унга ўхшамаслигимни, менда кўнгли йўқлигини яна шунга ўхшаган кўп гаплар айтди. Уларни яхши кўрганим учун ҳаммасига кўз юмиб келдим. Бу совуқ муомалалардан ажрашмоқчи бўлиб тургандим ҳомиладорлиги аниқланиб қолди. Лекин уларни менга нисбатан қилган ва айтган гапларим ёдимдан чиқмаяпти. Шунинг учун ёнимда турсалар шу нарсалар эсимга келиб уришиб кетяпман. Эсимдан чиқариш учун нима қилай? Оиламни яхши кўраман ва сақлаб қолишни хоҳлайман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Дуо қиласиз ва сабрли бўласиз. Унутиш учун бироз вақт керак. Бу каби ҳолатларни табиий деб қабул қилиш, ҳаётда учраши мумкинлигини тушуниш керак. Қалб ўзгарувчан бўлади. Бир кун ундоқ бўлса, бир кун бундоқ. Сизга берган озорларида ҳам ҳикмат бордир. Бир куни қилмишларидан уялим сизга нисбатан яхши муносабатда бўлишга сабаб бўлар. Кўнглингизга яқин олмай, дунёга келажак жажжи неъмат ҳақида қайғуринг. Валлоҳу аълам!.