Фолбинлар

15:38 / 16.10.2020 | Зохида Маматкулова | 649
Ассалому алайкум! Менинг ёшим 32 да, 3 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим ёлғиз ўғил, қайнонам билан бирга яшаймиз. Қайнонам 5 маҳал намоз ўқийди, лекин фолбинлик ҳам қилади, яъни иш йўлларини очади, иссиқ-совуқ қилади. Мен исломий оилада катта бўлганман, фолбинларнинг охиратда жавоби оғирлигини биламан, аммо қайнонамга айтолмайман. Энг ёмони шу йўл билан топилган пулларига оиламиз еб-ичишига озиқ-овқат оладилар. Биз фарзандларим билан шу озиқ овқатдан еб-ичамиз, бизнинг охиратимиз қандай бўлади? Турмуш ўртоғимнинг топган пулларини уйдаги қурилишга ишлатадилар. Жавоб учун раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Эрингиз ҳалол ризқ билан таъминласин. Валлоҳуълам!