Ассалому алайкум! Синглим Қуръони Каримни бир неча бор хатм қилди. Ҳар бир хатми якунида оилавий ўтириб, дуо қиламиз. Дуо навбати адамларга келганида, улар : "Ўқилган хатм савобини ... ларнинг руҳи покларига бағишладик" деб бошлайдилар. Синглимнинг хатмини адамлар қариндошларнинг руҳи покига бағишлашлари тўғрими? Бундан кейин бу хатмнинг савобидан синглим ҳам манфаатдор бўладими? Бундай хатмни ўзи қилган хатмлари қаторига қўша оладими ёки ўтганларнинг ҳаққига ўтиб кетадими? Хар бир Қуръон хатмининг савобини бағишлайвермай, ҳар 5 ёки 10тадан бирини бағишласак афзалми?
Ва алайкум ассалом. Отангизнинг бундай бағишлашлари тўғри. Синглингиз хатм қилгани ва унинг савобини бошқаларга бағишлагани учун ажр олади. Хатм қилган бўладию, савоби бошқаларга бағишланган бўлади. Қанчасини бағишлаш ихтиёрий масала, валлоҳу аълам.