Ассалому алайкум! Қўшнимиз ёш оилали. 14 ва 7 ёш фарзандлари бор. Турмуш ўртоғи оламдан ўтди. Учинчи куни эҳсон қилаяпмиз келинглар деб таклиф қилди. Биз сағир болаларингиз бор бормаймиз десак эҳсонни мен қилмаяпман укаси қилаяпти келаверинглар деб туриб олди. Бормасек орқамдан ҳеч ким келмади деб хафа бўлмасин деган мақсадда бироздан пул йиғиб не ҳижолатда бордик. Биз энди фарзандларининг ҳаққини еган бўламизми?
– Ва алайкум ассалом! Айтганидек укаси қилган бўлса эҳсонни, сағирларнинг ҳаққи ейилган бўлмайди. Аммо жанозанинг учинчи куни маййитнинг хонадонида дастурхон ёзиб зиёфат қилиш ножоиз, уч кундан кейин қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!