Ассалому алайкум! 32 йилдан бери 3 фарзандим билан келин бўлиб тушган ҳовлида яшайман. Турмуш ўртоғим вафот этдилар, уй қайниотамнинг номларида эди. Улар 15 йил олдин ўтганлар. Ҳозирда 3 қайнисинглим фарзандларимдан мерос талаб қилишмоқда. Нима қилсак тўғри иш қилган бўламиз?
Ва алайкум ассалом. Отанинг меросида қизларининг ҳаққи бўлади. Ҳовли қайинотаники бўлса, уни ҳақдорлар орасида тақсим қилиш керак. Қизлари ҳам ҳақдордир. Валлоҳу аълам.