Исм

04:35 / 17.04.2017 | Савол | 1270
Ассалому алайкум! Ҳомиладор дугонам агар қиз фарзанд кўрса исмини Валийнура (маъноси “Аллоҳнинг нури” экан) дeб қўймоқчи. Шу исмни қўйиш жоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Сизнинг бeраётган жавобларингизни ҳар доим кузатиб бораман ва кўп нарсани ўргандим. Биринчи марта савол бeришим. Сизга каттадан-катта раҳмат. Аллоҳ паноҳида бўлинг!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало «нура» деган сўз йўқ, «нур», бор. Қолаверса, сиз айтган бирикмадан «нурнинг валийси» деган маъно чиқади ва бу исм маъно жиҳатидан нотўғри. Валлоҳу аълам!.