Ўқилган намозлар

16:29 / 18.10.2020 | Nozima | 786
Ассалому алайкум! Ўргатувчи инсон бўлмагани учунми намоз ўқишни ўзим исталган китобдан ўрганганман. Бошида анча хатолар қилганман кейинчалик ҳамма камчиликларини тўғриладим деб ўйлаб адашибман. Бундан жуда қаттиқ ташвишга тушдим. Аёллар намозда оёқларини жуфтлаб ўқишлари лозим экан мен эса барчага умумий деб ўйлаб очиб ўқибман. Энди шундай ҳолда ўқиганим учун намозларим қабул бўлмаганми? 2. Ҳар доим саждада дуо қиламан . Дуоларимда гуноҳларимни кечиришини Аллоҳдан сўрайман ва бу дунёликни ҳам сўраб дуо қиламан. Энди айрим манбаларни ўқисам саждада бундай дуо қилиб бўлмас экан. Энди шундай қилганим учун ҳам намозларим қабул бўлмаганми? Нима қилсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

 – Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади.  https://youtu.be/qr2l2qgmwsc (Ин шаа Аллоҳ яқинда мукаммал видеоси ҳам тақдим қилинади.)