Ассалому алайкум! Бизнинг уйда ойижоним Хижрий ойлар айнан сафар ойининг учта чоршанбасида маҳалламиздаги домлага рўзғор егуликларимиздан олиб кириб дам солдирадилар. Бунда қандай хосият борлигига тушунмайман. Дам солишга шариатимиз нима дейди?
– Ва алайкум ассалом! Дам солиш жоиз аслида. Аммо бу учун баъзи ой кунларни тайин қилиб олиш бидъат. Валлоҳу аълам!