Ассалому алайкум! Бобомлар 2014- йилда вафот этганлар. Улардан мерос қолиб, ҳали ҳам мерос тақсимланмай, чўзиб юрилмоқда. Шуни ҳаракатини қилиб, аҳли илмни олдига меросхўрлар билан борилди, аммо меросхўрлардан бирлари узоқда бўлганликлари сабаб улар бормадилар ва борганимдан кейин бошқа аҳли илмга борамиз демоқдалар. Шу сабаб ҳали ҳал бўлмади. Яқинда 2020 йилда дадамлар ( бобомнинг ўғиллари) вафот этдилар. 1) Шу сабаб бобомни қолдирган меросидан биз отамни меросини талаб қила оламизми?
– Ва алайкум ассалом! Аввало бобо меросини тақсимини тезроқ талаб қилинсин. Бошқа меросхўрларга зарар етказишга меросхўрнинг ҳаққи йўқ. Биринчи мероснинг тақсимоти бўлганидан кейин иккинчиси тақсим қилинади. Биринчиси тақсим қилинмагунича иккинчисининг миқдорини билиб бўлмайди. Мерос мавҳум ҳолатда экан уни тақсим қилиш ёки талаб қилиш жоиз эмас. Аллоҳ раҳмат қилсин! Валлоҳу аълам!