Кечиктирилган закот

22:39 / 26.10.2020 | Nargizaxon | 438
Ассалому алайкум! 1) Мени онамлардан мулк қолиб тиллам нисобга етганига 9 йил бўлди.Тўққиз йиллик закот қарзим бор. Ҳозир шу тўққиз йиллик закотларни ҳисоблаганимизда 68,55 гр ни ташкил қилди. Шу закотни маблағ орқали эмас, шу тилламдан 68,55 гр ни ажратиб берсам бўладими? 2) Биз бу закотни бу йилги нисобда ҳисобладик ва 9 йилга кўпайтирдик шу тўғрими? 3) Закот берадиган одам қурбонлик ҳам қилиши керак-ку. Шунинг учун бизни 9 йиллик қурбонлик қарзимиз борми ва буни адо этиш учун бу йилги қўй нархида ҳисоблаймизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

1. Жоиз.

2. Тўғри.

3. Ҳа, 9 йиллигини адо этилади. Ҳозирда қўй қиймати қанча бўлса, ўшани. Валлоҳу аълам.