Қазо намозининг ўқилиш тартиби

21:48 / 12.03.2017 | Савол | 3786
Ассалому алайкум! Мен ҳар кунги 5 вақт намозимга биттадан қазо намозини қўшиб ўқийман. Бомдодга қазо Бомдод, Пешинга қазо Пешин намоз, Шомда эса қазо Хуфтон ва витр қазоларини ҳам қўшиб ўқиб оламан. Тартибни бузишимга сабаб, эмизиклиман, ўз пайтида Хуфтон ва витрни ўқигандан кейин, чарчаб қоламан. Шунинг учун икки намознинг қазосини Шомдан кейин ўқийман. Бу тўғримикан ёки тартиб билан ўқийми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аслида тартибга риоя қилиш яхши. Тартибга риоя қилиш деганда, бомдоддан кейин пешинни, сўнг асрни ва ҳоказоларни ўқиш тушунилади. Бомдодга турганингизда бир кунлик қазо намозларингизни ўқисангиз ҳам бўлади. Аммо хуфтон пайтида ўқиганда чарчоқ туфайли малолланиб қоладиган бўлсангиз, шомдан кейин ўқисангиз ҳам бўлаверади. Муҳими, қазосини ўқисангиз бўлди. Аллоҳ ибодатларимизни бажаришимизда Ўзи куч-қувват ато этсин. Омин! Валлоҳу аълам