Хонани бўлак қилиш

22:17 / 26.10.2020 | Ummu Abdulloh | 678
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга 2 йил бўлди ва ҳозир 2 та ёш боламиз бор. Аммо эрим уйга қайнона-қайнотамлар келганда ёки умуман меҳмонлар келганда уят бўлади деб алоҳида хонада ётадилар. 2-фарзандимни дунёга келтирганимдан буён дам олишим керак чарчаганман ёки Қуръон ёдлашим керак деб алоҳида хонага чиқиб олганлар. Алоҳида хонада ётиш ҳақида динда нима дейилган ва бу ҳолатда мен нима қилай? Ахир муносабатлар совиб кетмайдими? Жавоб учун раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом. Уламолар тўшакни бошқа қилмаслик кераклигини таъкидлашади. Ҳаттоки эрнинг аччиғи чиқиб, тўшакни бошқа қилмоқчи бўлса, бир хонанинг ичида қилиши кераклигини, ётоқхонани тарк этмаслиги кераклигини айтишган. Валлоҳу аълам.