Охират

01:10 / 27.10.2020 | Oysha | 883
Ассалому алайкум! Атрофга назар ташласам гуноҳлар одатларга айланб қолганини корябман. Яқинларимни, мусулмон биродарларимни ва ҳаттоки ўзимни ҳам гуноҳлигини била туриб ўша ишда бардавом бўлишлигимиз юрагимни сиқяпти. Ҳар қадамда шайтон васваса қилганга ўхшайверади. Бу дунё ташвишлари вақтинчалигини англаганим сари бу дунё ишларига унчалик жон куйиктирмай қўйдим. Охиратни ўйласам қўрқиб кетябман. Ўзимни тарбия қилиб боришга ҳаракат қилябман. Охирги пайтлари юрагим томонда огриқ сеза бошладим. Кўп ўйланиб қўйябман. Нима қилсам бўлади? Тинимсиз паст маромда оғриқ тураверади. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тавба қилиб, нафс ислоҳини бошлаш керак. Қуруқ ўйлайверишдан натижа бўлмайди. Валлоҳу аълам!